15-сентябрь куни BYD компанисиянинг Тошкент ва бутун Марказий Осиёдаги энг йирик расмий дилер маркази - BYD Suntown очилиш маросими бўлиб ўтди.
Электромобиллар бозоридаги умумий тенденция қуйидаги автомобилларга талабнинг ошишини кўрсатмоқда:
Гибрид кроссовер

"Янги энергия воситаларининг дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида, BYD сўнгги ярим йил ичида бир қатор ажойиб ютуқларга эришди. Август ойида конвеердан 5 миллионлик BYD NEV автомобили чиқди, ва BYD ушбу белгига эришган ягона автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлди.
Йилнинг биринчи яримида фойдаланувчиларга 1,2 млн BYD автомобиллари етказиб берилди, ва бу бизга NEV савдосида дунё бўйлаб биринчи ўринни эгаллашга йўл очиб берди", деди Mr. Ivan Cao –«BYD Central Asia» МЧЖ бошқарув директорининг ўринбосари.

Янги BYD расмий дилери, Uniland-Megawatt ҚК компаниясининг директори Александр Абдуллаевнинг сўзларига кўра, "Янги BYD Suntown дилерлик марказининг майдони 6525 кв.м.ни ташкил этади, бу эса уни Марказий Осиёдаги энг йирик BYD автосалони деб аташга имкон беради. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 150 нафаргача ходим ишлай олади, автосалон ҳудуди 250 та машинага мўлжалланган катта ер усти ва ер ости тўхташ жойи, 1200 кв.м майдонли автосалон, 3000 кв.м майдонли 2 даражали хизмат кўрсатиш маркази эса техник хизмат кўрсатиш учун 14 та лифт, шунингдек, катта таъмирлаш майдони, кузовни тортиш ва автомобил кузовларини таъмирлаш учун роботларни, юқори волтли аккумуляторларни таъмирлаш учун майдон, бўёқ кабинаси, эҳтиёт қисмлар омбори, детейлинг майдони ва бошқа автосервис объектларини ўз ичига олади.BYD Suntown харидорлари учун қуйидаги қулайликлар мавжуд:
Бундан ташқари, бизнинг автосалонимиз кўпинча BYD бренди билан ўзаро алоқада бўлиш тажрибасини таъминлаш учун, дам олиш кунлари шахар чеккаларида мижозлар билан учрашувлар ўтказади.
Яқин келажакда компаниямиз мижозларга BYD электромобиллари ва уларни гибридларини сотиб олиш учун энг яхши шароитларни, шунингдек, юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва автомобилларни зарядлаш имкониятларини тақдим этиш учун яна бир нечта BYD дилерлик марказларини очишга тайёрланмоқда", деди Александр Абдуллаев - дилерлик маркази директори.
Ўзбек маданияти ва миллий руҳимизни ҳурмат қилган ҳолда, BYD дастлаб бизнинг автомобилларимиз тизимига ўзбек тилидаги интерфейсни киритади ва ривожлантиради, бу бизни ушбу ютуқни Ўзбекистонда амалга оширган биринчи автомобиль брендига айлантиради.

Ваколатли дилерлардан BYD New Energy автомобилларини сотиб олиш бир қатор афзалликларни беради. Аввало, дилерлик автомобиль ва аккумуляторларга кафолат беради, бу электромобиль танлашда муҳим омил ҳисобланади. Кафолат муддати гибрид автомобиллари учун 120 000 км ёки 4 йил, BYD HAN электромобиллари учун 100 000 км ёки 5 йил. Бундан ташқари, Blade аккумуляторининг кафолати 8 йилни ташкил этади, бу саноатдаги энг узун аккумулятор кафолати даврларидан биридир.
Дилерлик маркази, шунингдек, зарур ёрдам ва маслаҳат беришга тайёр бўлган хушмуомала ва профессионал ходимларни таклиф этади. Бу мижозлар учун қулай ва ёқимли муҳит яратади, автомобиль сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш жараёнининг умумий таассуротини яхшилайди.

Ваколатли дилерлардан BYD New Energy автомобилларини сотиб олиш мижозларга нафақат сифатли маҳсулотга, балки юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашга хам имконият беради, бу эса автомобиль танлашда муҳим омил ҳисобланади.
Биз сизни автосалонимизда кутамиз ва орзуингиздаги машинани танлашда сизга ёрдам беришга тайёрмиз!